Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Республика бўйлаб қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари бир қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

Мониторингларда Қорақалпоғистон Республикаси махсус қабулхонаси, Нукус ва Урганч шаҳридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари, Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали, Тошкент шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида яратилган шароитлар ўрганилди.

Мазкур мониторинг ташрифларида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тиббий хизматдан фойдаланиш, сайр қилиш, меҳнат қилиш шароитлари, кутубхона, учрашув хоналари, спорт зал, тўгараклар хонаси ҳамда ҳудудлардаги иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди.

Ташрифлар давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. “Омбудсман қути”сига ташланган мурожаатлар ҳам қабул қилиниб, ариза муаллифлари билан сайёр қабул ташкил этилди.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, аниқланган камчиликлар бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари киритилиши таъминланади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати