Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ёрдамида Мурувват уйидаги эркакларга ID-карталар топширилди
06 Июл
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи раҳбарияти ушбу муассасада яшовчи ногиронларнинг айримларига шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиб беришда ёрдам сўраб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган эди. Чунки, мазкур муассасада кўп йиллардан буён парваришланиб келинаётган 7 нафар шахс мустақил равишда мулоқот қилиб, ўз фикрини баён этиш имкониятига эга эмас.
Аномал иссиқ шароитида маҳбусларга яратилган шароитлар бўйича Наманганда мониторинг ўтказилди
05 Июл
Жорий йилнинг 3 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев Уйчи туманидаги 6-сон Тергов ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганди.
Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди
04 Июл
Жорий йилнинг 4 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова муддатидан олдин бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг миссия раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.
Омбудсман аралашуви билан Мурувват уйидаги ногиронлиги бўлган аёлларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат берилди
03 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшаб келаётган бир гуруҳ аёллар шахсини тасдиқловчи ҳужжатини расмийлаштирилишида ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Омбудсманга 75 ёшни қаршилаган ота “Саховат”уйига жойлаштиришни сўраб мурожаат қилди
28 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсаман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидовага Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли ота мурожаат қилиб, “Саховат” интернат уйига жойлаштирилишда ёрдам сўради.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
27 Июн
Бугун яъни 2023 йилнинг 27 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Навоий вилоятидаги Жазони ижро этиш колонияларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди
26 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джўраев вилоятдаги 4,12-сон жазони ижро этиш колонияси, 36-сон Манзил колониясига ҳамда 11-сонли ЖИЭК таркибидаги тергов ҳибсхона ва турма участкасига мониторинг ташрифларини амалга оширди.
Олий суд Пленуми мажлиси тафсилотлари
23 Июн
2023 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 
Ўзбекистон халқаро Ислом академияси талабалари Омбудсманлар фаолияти билан танишишди
23 Июн
2023 йилнинг 23 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳамда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) А.Юнусова Ўзбекистон халқаро Ислом академияси талабалари билан очиқ мулоқот ўтказишди.