Ушбу хабарда Қарши шаҳрида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқарога тегишли бўлган уй-жой 2021 йилда авария ҳолатида деб топилиб, бузилгани ва 2022 йил июнь ойида суд қарори билан 200 миллион сўм миқдорида компенсация тўлаш белгиланганига қарамай, ушбу тўлов ҳанузгача амалга оширилмагани қайд этилган. Мурожаатчининг таъкидлашича, у бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилган, аммо турли баҳоналар билан масала ҳал этилмасдан келинаётганлигини билдирган.
Ўрганиш натижалари юзасидан жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати