Ташриф доирасида клуб аъзоларига Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёни, жамоатчилик ва халқаро ҳамкорлик механизмлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, талабалар Омбудсманнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи орқали мурожаатларда кўтарилган масалаларга қонунчилик йўли билан ечим таклиф этиш имкониятлари ҳақида маълумот олишди. Омбудсманнинг парламент муҳокамаларида иштирок этиши ва қонун лойиҳалари бўйича ҳуқуқий хулосалар бериш ваколатлари ҳам муҳокама қилинди.
Клуб фаолияти доирасида талабаларга назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш имконияти яратилган. Улар Котибиятнинг тегишли бўлим ва секторларига бириктирилиб, ҳуқуқий таҳлил, мурожаатлар билан ишлаш ва мониторинг фаолиятига бевосита шогирд сифатида жалб этилиши мумкин.
Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги амалиёт билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати