Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги Мурувват уйида сақланаётган аёллар шароити ўрганилди
30 Апр
2025 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад ушбу муассасада яшаётган аёлларга яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга уларни ҳолидан хабар олиш, кўнглини кўтариш,  доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшишдан иборат.
Янгиерда қандай масалалар кўтарилди?
30 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда.  
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
30 Апр
Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг фуқаро мулкига қўйилган таъқиқлар ечилди 
30 Апр
Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро Н.И. томонидан 2024 йилда электрон онлайн-аукцион орқали харид қилинган бир нечта ер участкалари ҳозирги кунга қадар унинг номига расмийлаштирилмагани сабабли, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди.
Фуқаронинг бузилган мулк ҳуқуқи тикланди
29 Апр
Хоразм вилояти, Хива шаҳрида яшовчи фуқаро А.С.га тегишли бўлган ер майдони 2017 йилда Хива шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, унда жойлашган объектлар бузилган. Бироқ етказилган моддий зарар қопланмагани сабабли фуқаро А.С. судга мурожаат қилган.
Мактабларда ўтказилаётган 
28 Апр
Хабарингиз бор, 2023 йилдан буён Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида республика бўйлаб “Омбудсман соати” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Ушбу дарслар ноанъанавий, креатив, қизиқарли ўтказилиши учун Омбудсман томонидан видеодарслар тайёрланган.
Навоийдаги мурувват уйи ва жазони ижро этиш колонияларидаги шароитлар ўрганилди
26 Апр
2025 йилнинг 26 апрель куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари дастлаб, Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширишди. Унда шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, туман ва вилоят кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Навоийда фуқаролар қабули, тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
25 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Навоий вилояти Нурота туманида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди. 2025 йилнинг 25 апрель куни ўтказилган ушбу учрашув “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Таиланд Омбудсмани билан ҳамкорлик ривожланмоқда
25 Апр
Жорий йилнинг 25 апрель куни Таиланд Омбудсмани институти ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан онлайн ташкил этилган “Жамиятдаги адолатни мустаҳкамлашда Омбудсманнинг ўрни” мавзусидаги тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов иштирок этди.