Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мониторингидан сўнг Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг 6 нафар ходимига нисбатан интизомий чоралар кўрилди
06 Авг
2025 йилнинг март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган эди. Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг  Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси учун 1,67 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
04 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан 2024 йилда Олмазор туманида жойлашган Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига ўтказилган мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган эди. Вазирлик Омбудсман тақдимномасига жавобан Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасининг назорат режаси ишлаб чиқилиб, камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф этилишини маълум қилан эди.
Наманган вилоятида қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
01 Авг
2025 йилнинг 31 июль ва 1 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Девони ходимлари томонидан Наманган вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида мурожаатлар таҳлили асосида “Омбудсман мактаби” ўтказилди
01 Авг
2025 йил 1 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди.
Омбудсманнинг навбатдаги қабули: фуқаролар мурожаатлари тингланди
31 Июл
2025 йил 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари 2025–2026 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни имзолади
30 Июл
2025 йил 30 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони биносида “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ташрифини амалга оширди
30 Июл
2025 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 13-сонли жазони ижро этиш колониясида мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар   
29 Июл
2025 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Андижон вилоятидаги ҳибсхоналарда ва махсус қабулхонада сақланаётган шахслар Омбудсманга қандай масалада мурожаат қилишди?
24 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Жасур Иброхимов 2025 йил июль ойи давомида вилоятдаги қатор ҳибсхоналарда мониторинг ташрифини амалга оширди ва сайёр қабул ўтказди.