Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш масалалари муҳокама этилди
09 Ноя
2023 йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Омбудсман ҳамда Ф.Эберт жамғармасининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
08 Ноя
 2023 йилнинг 7 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Ф.Эберт жамғармасининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ваколатхонасининг минтақавий директори Филипп Ян билан учрашди.
Омбудсманга Фарғонадаги махсус қабулхона шароитлари яхши эмаслиги бўйича мурожаат келиб тушди
06 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Қ.Б. мурожаат қилиб, вилоятдаги маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланаётган акаси Х.Б. шароитлари яхши эмаслигидан шикоят қилди.
Андижонда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди
03 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ҳам “Омбудсман клуби” ташкил этилди
02 Ноя
2023 йилнинг 2 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва ушбу меморандум доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қошида “Омбудсман клуби” ташкил этилди.
Омбудсман билан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигидаги лойиҳалар муҳокама қилинди
01 Ноя
2023 йилнинг 1 ноябрь куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Қарман билан учрашди.
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаатлар қилишди?
31 Окт
2023 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Ноқонуний ишдан бўшатилган 4 нафар мурожаатчи ишга тикланди ва улар фойдасига 83 млн сўм ундирилди - Омбудсман
30 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 4 нафар фуқаро Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармасидан асоссиз ишдан бўшатилганликлари сабабли ишга тиклашда  ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Сардоба туманидаги аҳоли мурожаатларини ўрганди
27 Окт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.