Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Freedom for Eurasia сайтидаги хабар юзасидан муносабат
Freedom for Eurasia халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти сайтида маҳкум Жумасапар Дадабоевнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонага жойлаштирилгани ҳақида хабар эълон қилинди. Хабарда, шунингдек, маҳкумнинг отаси Э.Дадабоев томонидан 2025 йил 2 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилингани қайд этилган.

Қайд этиш лозимки, 2025 йилнинг 2 сентябрь куни Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили мазкур колонияга мониторинг ташрифини амалга оширган. Ташриф давомида “Омбудсман қути”лари кўриб чиқилган, маҳкумлар билан Мустақиллик байрами муносабати билан маърифий тадбир ўтказилган, цехлардаги меҳнат шароитлари ўрганилган ҳамда маҳкумларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилган. Шунингдек, сайёр қабул ташкил этилган ва мурожаат қилиш истагида бўлган маҳкумларнинг мурожаатлари қабул қилинган. Бироқ шу куни маҳкум Жумасапар Дадабоев Омбудсман вакилига мурожаат қилмаган.

Маҳкум отасининг мурожаати Омбудсман томонидан назоратга олиниб,  2025 йил 4 сентябрь куни Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳолат 1-сонли жазони ижро этиш колониясига бориб ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида маҳкум Ж.Дадабоев билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, унинг мурожаати қабул қилинди. Суҳбат давомида у соғлиғидаги муаммолардан шикоят қилди. Шу боис муассаса шифокори билан ҳолат ўрганилиб, маҳкум оёқларида увишиш ва оғриқлар кузатилаётгани сабабли минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳридаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага юбориш тавсия қилинди.

Шунингдек, маҳкум мурожаатида кўрсатилган ҳолат ҳаққонийлиги бўйича хизмат текшируви тайинланганлиги маълум қилинади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати