Ушбу тадбир Қозоғистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ташкил этилди. Форумда Европанинг, Осиёнинг ва Африканинг 15 мамлакати конституциявий назорат органлари раҳбарлари ва судьялари, омбудсманлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, етакчи ҳуқуқшунос олимлар ҳамда Қозоғистоннинг давлат идоралари ва адвокатура тизими раҳбарлари қатнашдилар.
Форум доирасида конституциявий адолатнинг тинчлик ва барқарор тараққиётга хизмат қилиши, инсон ҳуқуқларини таъминлашда конституциявий назоратнинг роли, қонун устуворлигини мустаҳкамлашда халқаро ҳамкорлик аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати