Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда банк ходимининг ноқонуний ишдан бўшатилгани аниқланди
06 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакилига АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида ишлаган фуқаро Д.Э. ишдан ноқонуний бўшатилгани бўйича мурожаат қилди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Фарғона вилоятида ўтказилди
05 Сен
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Омбудсманга мурожаат
04 Сен
Муаммонинг ечими топилиб, фуқаро ишга тикланди
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
31 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 32-сонли ётоқхонада яшовчи фуқаролар амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
30 Авг
2023 йилнинг 30 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига Қашқадарё вилояти ҳудуди бўйича келиб тушган мурожаатлар Т А Ҳ Л И Л И
29 Авг
2023 йилнинг 6 ойи давомида Қашқадарё вилоятидан жами 1.299 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 366 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 337 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 144 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 161 та, бола ҳуқуқлари бўйича 15 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 11 та ва бошқа масалалар бўйича 183 та, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 82 та мурожаатлар келиб тушган.
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиалига мониторинг ташрифи амалга оширилди
28 Авг
Жорий йилнинг 28 август куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди. Мониторингда филиалда наркологик хизмат кўрсатиш сифати, беморларга яратилган шарт шароитлар билан танишилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда
28 Авг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг энг устувор вазифаларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Омбудсман томонидан Конституциявий судига масалалар киритиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш тартиби муҳокама қилинди
25 Авг
2023 йилнинг 25 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Конституциявий суд билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминланиши борасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига масалалар киритиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш тартиби муҳокама қилинди.