Тиббий кўрикка Андижон вилояти Соғликни сақлаш бошқармасининг 10 нафарга яқин тор доирадаги шифокорлар гуруҳи жалб этилди. Шунингдек, маҳкум ва маҳбуслар қон таҳлиллари, ултратовуш текшируви (УТТ), ЭКГ ҳамда рентген ускуналари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижалари бўйича аниқланган касалликлар диспансер назоратига олиниб, мутахассис шифокорларнинг тавсиясига асосан керакли тиббий муолажалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳибсхона ҳудудидаги “Омбудсман қути”сига аризаси келиб тушган 6 нафар маҳбус билан учрашилиб, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Бундан ташқари, Омбудсманнинг минтақавий вакили мазкур ҳибсхонада сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда 72 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлашиб, улар мурожаатларини қабул қилди.
Ташриф сўнггида 19 нафар хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар билан ҳам учрашилиб, суҳбатлар ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати