12 нафар ходим ва 25 нафар маҳкум иштирок этган ушбу тадбирда 1000 дона тут ва 1500 дона наъматак кўчатлари экилди.
Дарахт экиш – бу ерда жазо муддатини ўтаётганлар учун нафақат атроф-муҳитга ижобий ҳисса қўшиш, балки келажакка, янги ҳаётга рамзий тайёргарлик ҳамдир. Улар экилган дарахтларни парваришлар экан, ўз ҳаётларига ҳам бошқача назар ташлай бошлашади.
“Яшил макон” нафақат табиатни, балки инсон қалбини ҳам яшиллаштиришга қаратилган ташаббусдир.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати