Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухорода Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули Бухоро шаҳридаги “Ширбудин” МФЙда ўтказилди.

Қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар соғлиқни сақлаш, уй-жой, кадастр, бандликни таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари назоратга олинди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Когон шаҳридаги “Зиёкор”, “Адолат”, “Дўстлик” ва “Арабхона” МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбири ҳам ўтказилди.

Тадбирга тегишли давлат идоралари вакиллари ҳам жалб этилди ҳамда улар томонидан янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар ҳақида маълумот берилиб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати