Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси вакили билан учрашди
2025 йил 25 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси (UNODC)нинг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қатор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, Омбудсман бошчилигида жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари, ушбу ташрифлар самарадорлигини ошириш мақсадида махсус методологияни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мониторингларда иштирок этувчи ходимлар ва жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг тизимли равишда малакасини ошириб бориш, шунингдек, халқаро стандартлар, Нельсон Мандела қоидаларининг қўлланилиши масалалари тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Томонлар, шунингдек, Омбудсман институтига юборилаётган мурожаатлар таҳлили ва улар юзасидан кўрилаётган таъсир чоралари ҳамда натижалар билан қизиқишди.

Учрашувда шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қатор йўналишлар бўйича келишиб олдилар.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати