Андижон вилоятидаги 2 ва 62-сонли, Фарғона вилоятидаги 20-сонли, Сирдарё вилоятидаги 22-сонли, Бухоро шаҳридаги 6, 14 ва 46-сонли, Наманган шаҳридаги 38-сонли, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 10 ва 15-сонли ҳамда Зангиота туманидаги 27 ва 32-сонли умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари экологик ҳуқуқлар, атроф-муҳитни асрашнинг аҳамияти ва келажак учун масъулият ҳақида билим олдилар.
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилган тадбирлар интерактив усулда ташкил этилиб, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш — келажакка ғамхўрлик” мавзусидаги видеодарс орқали ёшларга экология ва ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар янада тушунарли ва қизиқарли шаклда етказилди.
Дарслар давомида ўқувчилар нафақат атроф-муҳит ҳақида, балки инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолияти ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлдилар. Фаол савол-жавоблар ва жонли муҳокамалар орқали улар ўз билимларини мустаҳкамлашди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати