Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга махсус маъруза тақдим этиш ваколати берилади
22 Авг
Хабарингиз бор, Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.
БМТнинг Муносиб турар жой масалалари бўйича махсус маърузачиси билан учрашув бўлиб ўтди
21 Авг
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 август куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Муносиб турар жой масалалари бўйича Махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
Тошкент вилоятидаги колонияда сақланаётган маҳкумларнинг мурожаатлари юзасидан мониторинг ташрифи амалга оширилди
21 Авг
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Тошкент вилоятида жойлашган 7-сонли Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Тошкентдаги 51-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди
20 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов 2024 йил 20 август куни Яшнобод туманида жойлашган 51-сон манзил-колониясига мониторинг  ташрифини амалга оширди.
Хоразм вилоятидаги Руҳий асаб-касалликлари диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди
19 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Хоразм вилояти Руҳий асаб-касалликлари диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Фуқаронинг ижтимоий ҳуқуқлари масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этилди - Омбудсман
16 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи фуқаро М.Н. ногиронлиги бор икки нафар опасининг ижтимоий ҳуқуқларининг таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқаронинг иқтисодий ҳуқуқи ҳимояланишига кўмаклашилди
15 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро Д.А. олмаган кредити учун банк томонидан пеня ундириш ҳақида судга берилганлигидан норози бўлиб шикоят қилди. 
Андижон вилояти Психоневрология диспансеридаги шароитлар ўрганилди
14 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 14 август куни Андижон вилояти Психоневрология диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Намангандаги
14 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Наманган вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг “Кексалар боғи”да яшовчи нуронийлар ҳолидан хабар олди.