Мазкур учрашув Осиё тараққиёт банкининг “COVID-19 пандемиясидан кейинги Марказий ва Ғарбий Осиё мамлакатларида гендер асосидаги зўравонликка қарши жавоб механизмларини мустаҳкамлаш” техник кўмак лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, Омбудсман томонидан зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ишлар ҳақида сўз борди. Хусусан, “Тенглик ва ҳурмат” платформаси, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган семинар-тренинглар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати






