Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги билимларини кенгайтиришга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари республика бўйича кўплаб мактабларда ўтказилди. Хоразм, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё, Навоий, Сирдарё, Наманган, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги дарсларда 1000 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.