2022 йилнинг 30 октябрь куни QALAMPIR.UZ сайти томонидан "Ичкаридаги ишлар ёҳуд Оятулло Махсумов ростдан ўз жонига қасд қилганми?" номли махсус фильм эълон қилинди. Унда шу йилнинг 9 октябрь куни Навоий вилоятидаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида муқаддам тўрт маротаба судланган маҳкумнинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича унинг яқин қариндошлари фикрлари олинган. Ушбу ҳолатда марҳумнинг яқинлари унинг қийноққа солинганини айтишган. Ҳозирда Навоий махсус прокуратураси томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қонуний қарор қабул қилинади.