500 нафардан ортиқ беморлар даволанаётган мазкур диспансерда яшовчиларнинг ётоқ жойлари, ошхона, даволаш бўлимлари ҳамда ҳудуддаги бошқа шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Бундан ташқари, диспансерда яшовчиларнинг дам олишлари, сайр қилишлари ва бўш вақтларида ўзлари ёқтирган қўл меҳнати билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан танишилди.
Мониторингда мазкур муассасадаги барча беморлар электрон реестрга киритилиб, рўйхати шакллантирилгани, шифокорлар даволанаётган шахсларнинг руҳий ҳолатини назорат қилаётгани, даволанишга кўрсатмаси мавжуд беморлар соғломлаштиришга жалб этилаётгани маълум бўлди.
Мониторинг ташрифи давомида диспансерда яшовчи баъзи беморларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги, уларга ногиронлик нафақасини тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш зарурлиги, шахси номаълум, боқувчиси ва қаровчиси йўқ беморларга васийлик тайинлаш бўйича эҳтиёжлар борлиги аниқланди.
Ўтказилган мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман минтақавий вакили томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати