Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хизмат ташрифи билан Женевада бўлиб турибти
12 Дек
Шу кунларда Женевада Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган қатор халқаро тадбир ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Конституциямизнинг 31 йиллигига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
07 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакиллари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, аҳолининг конституциявий билимларини янада ошириш мақсадида республика бўйлаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституция: ҳуқуқларимизнинг мустаҳкам кафолати
06 Дек
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларнинг конституциявий ҳуқуқий асослари” мавзусида конференция ўтказилди.
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ
06 Дек
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Янги таҳрирдаги Конституция — инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови
05 Дек
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан “Янги таҳрирдаги Конституция — инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБнинг эксперт-баҳоловчиси билан учрашди
05 Дек
2023 йилнинг 5 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг эксперт-баҳоловчиси Роланд Бломейер билан учрашди.
Самарқанддаги 38-сон манзил-колониясига ўтказилган мониторинг ташрифи доирасида маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди
04 Дек
2023 йилнинг 2 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Самарқанд шаҳрида жойлашган 38-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.
Халқ конституцияси билан ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат сари: илмий таҳлил ва амалий ечимлар
04 Дек
2023 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Халқ конституцияси билан ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат сари: илмий таҳлил ва амалий ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
”Чирчиқ ИИБдан ёш йигитнинг ўлиги чиқди” номли хабар ўрганилмоқда-Омбудсман
02 Дек
2023 йилнинг 2 декабрь куни соат 00:35 да маҳаллий Кенгаш депутати Жаҳонгир Тўлаганов телеграм ижтимоий тармоғида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов ҳибсхонасидан 2001 йилда туғилган йигит ўзини осган ҳолда топилгани ҳақида хабар эълон қилди. Унда ёзилишича, ўғрилик жиноятида гумонланиб қамоққа олинган йигит 1 декабрь куни соат 02:30 ларда ўзини осган ҳолда топилган.