Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
2024 йилнинг 2 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен билан учрашди.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишларига қизиқиш билдирар экан, яқинда қабул қилинган "Омбудсман тўғрисида"ги Қонуннинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Ушбу Қонун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган янги нормаларни ўз ичига олади. Шунингдек, Қонун Конституцияга мувофиқлаштирилган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлашни назарда тутувчи ўзгаришларни ўзида жамлаганлиги қайд этилди. Бу эса Глобал альянс томонидан Омбудсманга  Париж принципларига мувофиқлиги бўйича “А” мақомини берилишига хизмат қилади.

Учрашувда 2025-2026 йиллардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича  режалар, ходимлар малакасини оширишга қаратилган лойиҳалар, Омбудсман фаолиятига техник кўмак кўрсатиш йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати