Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Конституция инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам пойдевори
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайди!

Бош қомусимиз – мамлакатимиз тараққиётининг асосий кафолати, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим дастурул амалдир

Инсон ўз ҳуқуқларини тўла тушунгандагина, уларни ҳимоя қилишда қатъийлик ва ишонч билан ҳаракат қила олади. Янгиланган Конституциямизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кенг имкониятлари яратилгани ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқларини билиш ва улардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Конституция қоидаларини чуқур ўрганиш ва уларга амал қилиш нафақат шахсий манфаатларни ҳимоя қилиш, балки жамиятда адолат, қонун устуворлиги ва ҳуқуқий онгни юксалтиришга хизмат қилади. 

Азиз юртдошлар!

Сизларни яна бир бор байрам билан табриклаб, хонадонингизга тинчлик, тотувлик ва фаровонлик тилаймиз. Бош қомусимиз белгилаган тамойиллар ҳар бир фуқаронинг ҳаётида адолат ва ҳуқуқларини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаверсин. 

Ҳурмат билан Омбудсман жамоаси!