Жумладан, муассасаларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, камералардаги ҳарорат, яшаш, овқатланиш ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари, тергов ва адвокатлар хоналари кўздан кечирилмоқда.
Хусусан, Наманган вилоятидаги Учқўрғон ва Норин туманларидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, Норин туманидаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси, Сурхондарё вилоятидаги Маъмурий қамоқхона ҳамда Муайян яшаш жойга эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази, Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Айни дамда Омбудсман ҳамда унинг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишмоқда.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган 10-сонли ЖИЭМдаги шароитлар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили томонидан ўрганилмоқда.
Мониторинг ташрифларида у ерда сақланаётган шахслар билан жамоавий ва якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилиб, улар мурожаатлари ўрганилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, мониторинг ташрифлари якунларига кўра аниқланган камчиликлар юзасидан уларни ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли чоралар кўриш бўйича Омбудсманнинг тавсиялари киритилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати