Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
23 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Олтой ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Антон Васильев билан учрашди.
Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари Омбудсман офисига ташриф буюрди
22 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов Швеция Қироллиги Миграция агентлиги вакили Эмма Шимичич ҳамда Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашди.
Депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Омбудсман фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонунчилик таклифини кўриб чиқмоқда.
21 Апр
Ҳужжат 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун нормалари ижросини амалда самарали таъминлашга қаратилган. Мазкур қонунда Омбудсманга қўшимча ваколатлар ва таъсир чоралари берилган эди.
Самарқандда меҳнат ҳуқуқига оид икки мурожаат ижобий ҳал этилди
21 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилига меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ икки мурожаат келиб тушди. Кўрилган чоралар натижасида ҳар икки ҳолатда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Сурхондарё вилоятидаги айрим ёпиқ муассасаларда аниқланган камчиликлар бўйича Омбудсман таъсир чоралари киритилади
20 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан шу вилоят ИИБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона (Махсус қабулхона) ҳамда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази,Термиз шаҳри, Денов ва Шўрчи туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСҲ), 9-сон тергов ҳибсхонаси ва 41-сон Манзил-колонияси, шунингдек Термиз шаҳри, Қизириқ, Жарқўрғон, Шерабод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Денов туманларидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (хушёрхона), Денов “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар мурувват интернат уйи, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё филиали ҳамда Шўрчи туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 122-сонли мактаб-интернатларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Самарқанддаги ёпиқ муассасалар ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланди – Омбудсман
17 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ) ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонаси (Махсус қабулхона), Ургут, Тайлоқ, Пайариқ ва Қўшработ туманлари ИИБ ВСҲлари, шунингдек 7-сонли тергов ҳибсхонаси ҳамда 37 ва 38-сонли Манзил-колониялари, Қўшработ, Булунгур, Пайариқ ва Ургут туманларидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари (ҳушёрхона), Республика Ихтисослаштирилган Руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази ва Наркология хизмати бўйича Самарқанд вилоят филиалларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман Осиё Омбудсманлар Ассоциациясининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади
16 Апр
2026 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан онлайн ташкил этилган тадбирда маъруза билан иштирок этди.
Омбудсман: Навоийда “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида 2 та ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди
16 Апр
2026 йил 25 март куни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти ҳудудий маркази бошпанасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида “Ҳуқуқий ёрдам автобуси” тадбири ўтказилди.
“Омбудсман соати”: инсон ҳуқуқлари бўйича интерактив дарслар ўтказилмоқда
15 Апр
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги билимларини кенгайтиришга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари республика бўйича кўплаб мактабларда ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги дарсларда 1000 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.