Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
09 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 7 нафар фуқаро яшаётган кўп қаватли уйларига хизмат кўрсатувчи ташкилот (МЧЖ) устидан шикоят қилишди.
Маҳкумларнинг соғлиғи бўйича келиб тушган мурожаатлари ижобий ҳал қилинди
08 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилига Навоий шаҳрида жойлашган 4 ва 11-сон жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган 2 нафар маҳкум соғлиғини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Омбудсман аралашувидан сўнг ишчиларнинг қарийб 850 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди
07 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.
Сайёр қабул натижасида ҳибсхонада никоҳ расмийлаштирилди
05 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёров 11-сонли тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман қабулида фуқаролар томонидан қандай масалалар кўтарилди?
31 Июл
Жорий йилнинг 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
30 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир неча фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Омбудсман мурожаатларни кўриб чиқишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилмоқда
30 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Ф.Л. алдов йўли билан Россияга ишлашга олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Қибрай туманидаги фуқаронинг 51 млн сўмлик жаримаси бекор қилинди – Омбудсман
15 Июл
Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи фуқаро Н.Н. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига унга қўлланилган жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўради.  У ўз мурожаатида табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузгани важи билан Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазосини белгиланганлигини маълум қилди.
Фуқаронинг  иқтисодий ҳуқуқлари тикланиши натижасида унинг фойдасига 77 млн сўмлик компенсация маблағлари ундирилди –Омбудсман
11 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига 2023 йилда фуқаро А.С. 2013 йилда қизининг номида бўлган уй-жой давлат ва жамият эҳтиёжи учун бузиб ташлангани ва компенсация пулларини ҳозирга қадар ололмаётгани бўйича мурожаат қилган.
Хоразмнинг Урганч туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил этилди
02 Июл
2024 йил 28 июнь куни Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғи "Туркманлар" маҳалласида жойлашган "Ўзбек-Туркман" дўстлик уйида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда Урганч туманидаги “Туркманлар”, “Хожибойлар”, “Оқ мактаб”, “Шохидонлар”, “Адолат” маҳаллаларида яшовчи аҳоли қамраб олинди.
Омбудсман ўринбосари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
28 Июн
2024 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролар қабулини ўтказди.
Руҳий касалликлар шифохонасида фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга “ҳайфсан” берилди
24 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Б.Н. унинг розилигисиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганлиги ва тиббий кўрикдан ўтказилганлиги бўйича масъулларга чора кўрилишини сўраб мурожаат қилди.