Ҳар бир мурожаат бўйича фуқароларнинг важлари атрофлича тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Омбудсман ваколатига оид мурожаатлар назоратга олинди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Омбудсманга ombudsman.uz расмий сайти ҳамда “Ombudsman.uz” мобил иловаси орқали электрон шаклда мурожаат юборишлари мумкин. Шунингдек, фуқаролар ҳудудларда Омбудсманнинг минтақавий вакилларига бевосита мурожаат қилиш имкониятига эга. Минтақавий вакилларнинг Ф.И.о., қабул манзиллари, телефон рақамлари ва қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар ombudsman.uz сайтининг “Минтақавий вакиллар” бўлимида жойлаштирилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






