Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
09 Июл
Омбудсманга келиб тушаётган айрим мурожаатлар ҳужжатлар билан танишишдан ташқари, фактларни жойида текшириш ва аниқ ҳолатни бевосита ўрганишни талаб қилади.
Омбудсман кўмагида меҳнат ҳуқуқлари тикланди: ходимлар ишга тикланди, иш ҳақлари ундирилди
07 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи фуқаро А.Ҳ. меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича мурожаат қилди. У ишлаб келган корхона томонидан 30 млн сўмдан ортиқ 1 йиллик иш ҳақи тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди.
Омбудсман кўмагида меҳнат ҳуқуқлари тикланди
01 Июл
Омбудсманга фуқаро Н.Н. мурожаат қилиб, Олмазор туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида фаррош бўлиб ишлаб келганлиги ва меҳнат вазифасини бажариш чоғида соғлиғига зарар етганлиги, бироқ етказилган зарар ва даволаниш ҳаражатлари унга қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилиб берилмаганлигидан норозилик билдирган.
Фуқаролар Омбудсманга қандай масалалар билан мурожаат қилмоқда?
30 Июн
2026 йил 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий марказида учрашув ўтказилди
26 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Сирдарё вилоятида зўравонликка учраган аёллар билан мулоқот қилинди.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
26 Май
2026 йил 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
21 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар ҳудудларда жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Фуқаролар қабули бўлиб ўтди
15 Май
2026 йил 15 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган Оҳангарондаги видеомурожаат юзасидан
08 Май
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида яшовчи фуқаро Е.Халиқованинг ўғли А.Халиқов билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тарқалган видеомурожаати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилди.
Сурхондарёда “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида аёллар мурожаатлари ҳал этилди
07 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Сурхондарё вилоятида зўравонликка учраган аёллар билан мулоқот қилинди.
Сурхондарёда ногиронлик нафақасини олишдаги тўсиқ Омбудсман кўмаги билан бартараф этилди
01 Май
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили қабулида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Б.Э. фарзандининг ногиронлигини узайтириш ва ногиронлик нафақасини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқаролар Омбудсманга қандай масалалар билан мурожаат қилмоқда?
30 Апр
2026 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда 40 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари тингланди.