Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Педагогларнинг меҳнат ҳуқуқлари Омбудсман ҳимоясида
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Д.С. мурожаат қилиб, Сирдарё вилоятидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани юзасидан амалий ёрдам сўради.

Мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Сирдарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси жалб этилган ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотида бир неча ходим ташкилот биноси ва ҳовлисида қурилиш ишлари якунлари бўйича тозалаш ишларига жалб қилингани ва ходимларни “Open budget” порталидаги ташаббусга мажбурий овоз йиғишга жалб қилиш ҳолатлари маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур ҳолатларда мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-моддаси талаблари бузилгани аниқланди.

Натижада мурожаатда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20 млн 600 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Қайд этиш лозимки, қонунчиликка кўра, ходимни унинг меҳнат вазифасига кирмайдиган ишларга мажбурий жалб қилиш, шунингдек, меҳнат муносабатлари доирасида ҳар қандай шаклда мажбурий меҳнатга йўл қўйиш тақиқланади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати