Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ангренда Омбудсманнинг сайёр қабули ўтказилди
2026 йилнинг 10 сентябрь куни Ангрен шаҳрининг “Мирзо Улуғбек”, “Обод”, “Навбаҳор”, “Янгиобод” ва “Оппартак” маҳаллалари фуқаролари учун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан, ижтимоий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳамда суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлар кўтарилди.

Сайёр қабулда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этди. Бу эса айрим масалалар юзасидан фуқароларга жойида ҳуқуқий тушунтириш бериш, ваколатли идоралар билан биргаликда мурожаатларнинг ечимини белгилаш имконини берди.

Омбудсман ваколатига тааллуқли мурожаатлар назоратга олиниб, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати