Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилди: масъулга 41,2 млн сўм жарима
Омбудсманга “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Ховос туман бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мурожаат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Текширувда ходимларнинг тушунтириш хатлари, Telegram тармоғидаги видеолар ҳамда ишга чиқишга чақирилган аудиоёзувлар ўрганилди. Натижада ходимларнинг дам олиш кунлари ишга жалб қилингани ўз тасдиғини топди.

Ўрганиш якунида бўлим бошлиғи А.П.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 41 млн 200 минг сўм жарима тортилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати