Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатдан натижага: Сирдарёда болага бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилишига келишилди
“Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий марказида ўтказилган учрашувда аёллар фарзандларини шифокорлар кўригидан ўтказишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.

Мурожаат асосида Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда марказдаги болалар учун комплекс тиббий кўрик ташкил этилди.

Натижада 24 нафар бола ЛОР, жарроҳ, окулист, психотерапевт ва терапевт мутахассислари кўригидан ўтказилди.

Тиббий текширувлар давомида бир нафар болада кўкрак қафаси деформацияси аниқланди. Яна бир нафар болани Болалар миллий тиббиёт марказида бепул жарроҳлик амалиётидан ўтказишга келишилди ва унинг кейинги даволаниши бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати