Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Андижон вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди
Фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва аҳолига ҳуқуқий ёрдамни яқинлаштириш мақсадида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Андижон вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Қабуллар Сирдарё тумани Бахт шаҳарчаси, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ҳамда Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Олтинкўл ва Асака туманларида ташкил этилиб, жами 31 та маҳалла аҳолиси қамраб олинди. Бунда, хусусан, туман марказларидан олисда жойлашган маҳаллалар аҳолисининг мурожаатларини жойида ўрганишга эътибор қаратилди.

Сайёр қабулларда ижтимоий ва моддий ёрдам, уй-жой ва бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, пробация ҳисобида турган фуқароларнинг масалалари, шунингдек, бошқа ҳуқуқий масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларда кўтарилган масалаларни жойида ўрганиш ва имкони борича тезкор ҳал этиш мақсадида сайёр қабулларга тегишли давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилди. Фуқароларнинг важлари улар иштирокида ўрганилиб, айрим масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча чоралар талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати