Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсман фаолияти билан танишишди
23 Фев
2026 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девон биносига Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларига оид ҳалқаро ҳуқуқ” магистратураси тингловчилари ташриф буюришди.
Омбудсман ва давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари муҳокама қилинди
23 Фев
2026 йил 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида  “Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Омбудсман ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Сенат Қўмитаси мажлисида Омбудсманнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди
20 Фев
2026 йилнинг 20 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
20 февраль — Халқаро ижтимоий адолат куни
20 Фев
2007 йилда БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан 20 февраль — Халқаро ижтимоий адолат куни деб эълон қилинган ва ушбу сана 2009 йилдан буён дунё миқёсида нишонланиб келинмоқда.
“Омбудсман соати”: инсон ҳуқуқлари бўйича интерактив дарслар ўтказилмоқда
12 Фев
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги билимларини кенгайтиришга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари республика бўйича кўплаб мактабларда ўтказилди. Хоразм, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё, Навоий, Сирдарё, Наманган, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги дарсларда 1000 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида  Омбудсманнинг 2025 йилги маърузаси кўриб чиқилди
10 Фев
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.
Омбудсманнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маъруза фракциялар йиғилишларида муҳокама қилинди
09 Фев
2026 йил 9 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари йиғилишларида кўриб чиқилди.
Омбудсман маърузаси кўриб чиқилди
06 Фев
2026 йилнинг 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2025-йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Омбудсманнинг маҳбуслар ҳуқуқларига оид қонунчилик таклифи қабул қилинди
03 Фев
2026 йилнинг 3 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси учинчи ўқишда муҳокама қилинди.
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
30 Янв
2026 йил 30 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 30 нафарга яқин фуқаролар мурожаатларини қолдиришди.
Омбудсман ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоларининг 2025 йилги маъруза юзасидан таклифлари олинди
28 Янв
2026 йилнинг 28 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти юзасидан маърузаси муҳокама қилинди.
Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билимлари оширилмоқда
27 Янв
Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар бўйича билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман соати” дарсларига қизиқиши ортиб бормоқда.