Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон қадри ва адолат — Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг бош мезони
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги йиллардаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижасини инсон ҳаётидаги ўзгаришлар билан боғлади.

“Янги Ўзбекистоннинг энг катта натижаси — бу ўзгарган инсон, ўз кучига ишонган фуқаро, эртанги кунга дахлдорлигини ҳис қилаётган жамиятдир!”



Давлатимиз раҳбари инсон қадри улуғланган, адолат ва тараққиётга таянган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан халқимиз билан биргаликда дадил борилаётганини таъкидлади.

Бу тамойиллар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларнинг ҳам мазмун-моҳиятини белгилаб бермоқда.

Президентимиз давлат мукофотини олган ҳар бир инсоннинг меҳнати ва кўрсатган жасорати алоҳида эътирофга муносиб эканини таъкидлаб, юртимиз бўйлаб унвон, орден ва медалларни қабул қилиб олаётган юртдошларимизни ҳам самимий табриклади.

“Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради деб ишонаман.”


– деди давлатимиз раҳбари маросим якунида