Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Омбудсманнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги
27 Июн
Жорий йилнинг 27 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан “Омбудсманнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги” мавзусида конференция ташкил этилди.
Ўзбекистонда БМТ шартномавий органларига муқобил ҳисоботлар тайёрлаш бўйича халқаро семинар-тренинг ўтказилди
25 Июн
2025 йилнинг 23–25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги Лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “БМТ шартномавий органларига муқобил ҳисоботлар тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзусида уч кунлик семинар-тренинг ўтказилди.
Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисида халқаро симпозиум иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди
19 Июн
2025 йилнинг 18 июнь куни Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Мўғулистон, Миср, Озарбайжон, Ўзбекистон, Сербия, Словак Республикаси, Туркия, Уммон ва Черногория каби давлатларнинг Омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисига ташриф буюришди. Ушбу ташриф Баку шаҳрида ташкил этилган “Қонун устуворлигини мустаҳкамлаш: Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро симпозиум доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон Омбудсмани Баку шаҳрида ўтказилган халқаро симпозиумда иштирок этди
18 Июн
2025 йил 18 июнь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Қонун устуворлигини мустаҳкамлаш: Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрни” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинаси ғолиблари аниқланди
09 Июн
2025 йил 9 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг якуний II босқичи ўтказилди.
Омбудсманга Фарғона вилоятидан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилган?
05 Июн
Аҳолининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири Фарғона вилоятида ташкил этилди. Дастлаб ушбу вилоятдан юборилган мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳудуд учун долзарб бўлган масалалар танлаб олинди ва тегишли ташкилот вакиллари жалб этилди.
Навоийлик ва сирдарёлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
04 Июн
Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва улар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришни анъанавий усуллар билан чекланиб қолмасдан, замонавий воситалар ёрдамида ҳам амалга ошириш зарурати ошиб бормоқда.
Қашқадарё вилоятида фуқаролар энг кўп мурожаат йўллаган туманда Омбудсман иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди ва сайёр қабул ташкил этилди
30 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш ва жойлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Ушбу ҳудуд 2024 йилда Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони бўйича республикада биринчи ўринни эгаллаган.
Маҳкумларнинг яқинларига қулайлик яратилди
28 Май
Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz) орқали жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган шахслар ҳақида уларнинг яқин қариндошларига электрон маълумот тақдим этиш хизмати йўлга қўйилди.
   Мактабларда жорий ўқув йилидаги сўнгги “Омбудсман соатлари” ўтказилди
26 Май
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Омбудсман соати" лойиҳаси доирасидаги дарслар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Бу лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасига старт берилди
23 Май
Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш, айниқса ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши, умуман ҳеч кимни муаммоси билан ёлғиз қолдирмаслик бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли мурожаатлари асосида Республика бўйлаб фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди
23 Май
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги маҳаллаларда, олий ўқув юртларида “Омбудсман мактаби” лойиҳалари изчил амалга ошириб келинмоқда.