Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сурхондарёда реабилитация марказидаги 31 нафар аёл ва бола комплекс тиббий кўрикдан ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий марказида яшаётган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун комплекс тиббий кўрик ташкил этилди.

Айни вақтда марказда 13 нафар аёл ва уларнинг 18 нафар фарзанди яшамоқда. Уларни соғлиғини текшириш учун терапевт, гинеколог, стоматолог, педиатр ва невропатолог каби тор соҳа мутахассислари жалб этилди.

Кўрик давомида аёллар ва болаларнинг саломатлик ҳолати баҳоланиб, зарур тиббий тавсиялар берилди. Қўшимча текширув ёки даволаниш талаб этиладиган ҳолатлар бўйича кейинги тиббий чоралар белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати