Бугун Финляндиядаги Хелсинки университетида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари фаолиятини кучайтиришга ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилган халқаро тадбир ўз ишини бошлади. Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ҳамда Туркманистон Омбудсманлари ва ходимлари иштирок этишмоқда.