Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент халқаро таълим университети талабалари билан учрашув ўтказилди
Тошкент халқаро таълим университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова иштирокида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилишнинг институционал механизмлари ҳамда сўнгги йилларда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Омбудсман институтининг асосий вазифалари, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган амалий ишлар ҳамда парламент назорати механизмлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, инсон ҳуқуқларини таъминлашда ёшларнинг фаол иштироки ва ҳуқуқий хабардорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати