Унда Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилоятидаги вакилининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари ҳамда Гулистон давлат университети психологлари иштирок этди.
Айни вақтда мазкур марказда фарзандлари билан бирга 3 нафар аёл яшамоқда. Учрашув давомида улар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ҳаётида дуч келган синовлар, бугунги эҳтиёжлари ва келгуси режалари ҳақида суҳбатлашилди.
Мулоқотда реабилитация марказларидаги аёлларни қийнаётган асосий масалалардан бири — бошпана муаммосига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки уларнинг айримлари яна зўравонликка учраган хонадонига қайтишни истамайди. Шу боис хавфсиз яшаш муҳитини таъминлаш ва ижтимоий уй-жой ажратиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, суҳбат давомида зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлашга оид ҳуқуқий механизмлар, мавжуд имтиёз ва ҳимоя чоралари бўйича тушунтиришлар берилди. Психологлар томонидан эса аёллар билан ички хавотир ва қўрқувларни енгишга қаратилган алоҳида машғулотлар ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






