Ҳашар доирасида Девон ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, атроф-муҳитни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, янги кўчатлар экилиб, мавжуд дарахтлар оқланди, яшил ҳудудлар парвариш қилинди.
Шунингдек, Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳам ўз ҳудудларида ташкил этилган ҳашар тадбирларида фаол иштирок этиб, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Маълумки, жорий йилги умумхалқ ҳашари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ўтказилди. Ушбу тадбирлар юртда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






