Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари мурожаатларни жойига чиқиб ўрганмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди.

Мурожаатлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳолатлар жойида таҳлил қилинди. Ушбу мурожаатларда меҳнат ҳуқуқлари, ер муносабатлари, тиббий хизмат кўрсатиш, маъмурий жазоларнинг қонунийлиги, экологик ҳуқуқлар ҳамда оилавий зўравонлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш каби масалалар кўтарилган.

Ўрганиш жараёнида мурожаатчилар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, масъул ташкилотларга қонунчилик талаблари доирасида тегишли чоралар кўриш юзасидан тавсиялар берилди. Айрим ҳолатлар бўйича масалаларни жойида ҳал этиш чоралари белгиланди.

Шунингдек, маҳбусларнинг мурожаатлари ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Жумладан, Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонаси ва Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати