Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди?
30 Сен
2024 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Намангандаги Вилоят Руҳий-асаб касалликлари шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
27 Сен
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Тўрақўрғон туманида жойлашган вилоят Рухий асаб-касалликлар шифохонасига мониторинг ташрифини ўтказди. Унда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди. 
Сирдарёдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
27 Сен
2024 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Янгиер “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Қорақалпоғистондаги манзил-колонияда сақланувчи салкам 250 нафар маҳкумга тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулоса берилди
27 Сен
2024 йилнинг 25 сентябрь куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакили Қўнғирот туманида жойлашган 27-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга ошириб, маҳкум ва маҳкумалар учун яратилган шароитларни ўрганди.
Аёллар колониясидаги маҳкумалар учун сайёр қабул ташкил этилди
27 Сен
2024 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов 21-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Бухоронинг Когон шаҳрида яшовчи фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишган?
26 Сен
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда вилоятлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Бухоро вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари долзарб эканини кўрсатди.
Бектемир туманида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
25 Сен
2024 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқот учун Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили асосида мавзу танланиб, тегишли ташкилотлар жалб этилди.
Бухородаги 20-сон Жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
24 Сен
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Хусейнова 20-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида депутатликка номзод сифатида қатнашиш кўникмаларини шакллантириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда
24 Сен
Жорий йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти ҳамкорлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида қатор семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу тадбирлар ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида номзод сифатида қатнашиб, бу борадаги қонунчиликка оид билимларини ошириш орқали уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.