Навбатдаги “Омбудсман соати” дарслари Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 14-сонли, Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 28, 39 ва 40-сонли ҳамда Тўрақўрғон туманидаги 2,4 ва 12-сонли, Навоий вилояти Нурота туманидаги 4, 18, 19 ва 24-сонли ҳамда Хатирчи туманидаги 2, 18, 22 ва 78-сонли, Бухоро вилояти Жондор туманидаги 5-сонли, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 285 ва 331-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт ва педагогика университети талабалари учун ташкил этилди.
Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган мазкур дарсда юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, шахсий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва экологик ҳуқуқлари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини соҳасида фаолият юритувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати