Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман фаолияти натижадорлиги 2021 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошган
07 Апр
2023 йилнинг 7 апрель куни Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистондаги манзил-колонияда сақланаётган маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди
06 Апр
Жорий йилнинг 3 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасидаги 27-сон Манзил-колониясида Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакили ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  маҳкум ва маҳкумалар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик жараёнларини “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси Нукус бўлими вакиллари ва ОАВ ҳам кузатиб боришди.
Омбудсманга мурожаат қилган маҳкум суд залидан озодликка чиқарилди
05 Апр
Маълумки Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга ошириб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини ҳам ўрганишади.
Яна бир фуқаро ишга тикланди ва иш берувчидан мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилиши белгиланди – Омбудсман
05 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камаловга боқувчисини йўқотган ва 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлган она ишга тиклаш бўйича мурожаат қилди.
Ялпи мажлис олдидан қонунлар дастлабки тарзда муҳокама этилди
04 Апр
2023 йилнинг 4 апрель куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қўмита аъзолари, экспертлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
2022 йилда Омбудсман томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига киритилган таъсир чоралари 33,8 фоизга ошган
04 Апр
Бугун, 4 апрель куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда навбатдаги ялпи мажлис кун тартиби доирасида кўриб чиқилиши назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва бир қатор қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Нукусдаги тартибсизликлар бўйича судланган 44 нафар шахсларнинг оила аъзолари томонидан юборилган мурожаат ижобий ҳал этилди
03 Апр
Аввал хабар берганимиздек, Мустақил комиссияга 22 ва 39 нафар шахсларнинг оила аъзолари ва яқинлари судланганлар билан қўшимча қисқа муддатли учрашувларни ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди
31 Мар
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраисининг 2022 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди.
Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ўрганилди   
31 Мар
Жорий йилнинг 25-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Навоий вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда “Ҳуқуқий таянч”, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари иштирок этишди.