Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури иштирокчилари билан учрашди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, ташкил этилган “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштироки ҳамда гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси ҳисобланади. Мазкур ташаббус аёлларда етакчилик салоҳиятини ошириш, раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни юқори лавозимларга тайёрлашга қаратилган.

Дастурнинг тўртинчи мавсуми доирасида жорий йилнинг 26 февраль куни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда турли ҳудудлардан саралаб олинган 100 нафар раҳбар аёллар иштирок этди.

Учрашувда жамиятда аёлларнинг тутган ўрни, давлатнинг барқарор ривожланишида уларнинг иштироки ва ислоҳотларни амалга оширишдаги роли ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, жамият ва давлат бошқарувида аёлларнинг тенг иштирокига эришиш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили асосида тушунтириб берилди.

Шунингдек, аёллар томонидан юборилган мурожаатлар таҳлил қилинди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда иштирокчи раҳбар аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида зарур кўникмаларга эга бўлдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари