Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
2025 йилнинг 25 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда фуқаролар соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам, пенсия, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, фирибгарлик, суд-ҳуқуқ ва тергов жараёнларига оид ҳамда оилавий ва мулкий масалаларда мурожаатларини қолдиришди.

Ушбу мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти ҳамда ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари