Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” Навоийда: ҳуқуқий хабардорлик ва аҳоли муаммоларга ечим
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан чекка ҳудудлардаги мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳолининг долзарб муаммоларига бағишланган очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Бундай тадбирларнинг асосий мақсади – жойлардаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишдир.

Навоий вилоятидаги минтақавий вакил томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбирлар “Ватан”, “Ҳаёт”, “Истиқлол” ва “Орзу” маҳаллаларида ўтказилди.

Учрашувда масъул идора вакиллари иштирок этиб, фуқароларни бандлик масалалари, замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий хизматлар, маҳалла институти фаолияти ҳамда “Маҳалла еттилиги” вазифалари ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, фуқаролар бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқотлар чоғида Омбудсманга юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, минтақавий вакил ҳамда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати