Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган аёл мурожаат қилди
14 Сен
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари томонидан Сирдарё вилоятидаги 8-сонли тергов ҳибсхонасига амалга оширилган мониторинг ташрифида судланувчи П.М. қилган жиноятидан қаттиқ пушаймон эканлигини билдирган. Шунингдек, у қизи шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиши кераклиги, лекин, оиласи моддий жиҳатдан қийналаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қолдирган эди.
Сирдарёда маъмурий қамоққа олинганларнинг сақлаш шароитлари ўрганилди
13 Сен
2023 йилнинг 13 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов Вилоятдаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси Наманганда
13 Сен
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Омбудсман Навоийда фуқаролар қабулини ўтказди
13 Сен
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятида сайёр қабули ташкил этилди.
Андижондаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар бошқа ҳимоячи олишда ёрдам сўрашди
12 Сен
2023 йилнинг 11 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гульнора Абдувохидова 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда “Ҳамроҳ” ННТ вакили ҳам иштирок этди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили маҳкумлар билан учрашди
12 Сен
2023 йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов Сирдарёдаги 40-сон Манзил-колониясидаги маҳкумлар билан учрашди.
Омбудсман Навоийдаги  жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумдан мурожаат олди
11 Сен
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Омбудсман, унинг ходимлари ва Жамоатчилик гуруҳлари ҳамда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Навоий вилоятидаги 11-сон Жазони ижро этиш колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи чоғида ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан қонунчиликда белгиланган тартибда учрашилиб, суҳбатлашилди.
Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари Навоийдаги 11-сонли жазони ижро этиш колониясидаги шароитларни ўрганишди
11 Сен
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Андижондаги ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
08 Сен
2023 йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидова Избоскан туманида жойлашган Чуама “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.