Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан киритилган таъсир чорасидан сўнг Бухородаги Мурувват уйини таъмирлаш учун 176 млн сўм ажратилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйига амалга оширилган мониторинг ташрифи чоғида муассасада қатор камчиликлар аниқланган эди.

Жумладан, бинонинг жорий таъмирга муҳтожлиги ҳамда муассасада яшовчи шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни яхшилаш зарурати борлиги қайд этилган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармасига Омбудсман хулосаси киритилган эди.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили мазкур муассасага қайта мониторинг ташрифи ўтказганида,  интернат уйида қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 176 млн сўм маблағ ажратилгани ҳамда ҳозирда жорий таъмирлаш ишлари бошланганига гувоҳ бўлди.

Шунингдек, интернатда яшовчи аёллар билан ўтказилган суҳбатлар давомида, уларнинг стоматологик ва гинекологик тиббий хизматларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланиб, тегишли чоралар белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати